зотнинг ҳолати. Ирода ҳақидаги сўз ҳам шунга ўхшаш. Илм ҳақида ҳам худди шундай дейиш мумкин. Масалан, илм маълум бўлган нарсани ўз ҳолича кашф қилиш. Маълум нарса эса тез-тез ўзгариб туради. Масалан, дарахтнинг барги тушади, ҳўл нарса қуруққа, тирик эса ўликка айланади. Оллоҳнинг илми билан нарсанинг нима экани кашф этилади. У бу нарсани бўлишидан аввал билади. Агар бир нарса бор бўлса, унинг борлигини ҳам илгаридан билади. Агар бир нарса йўқ бўлса, унинг йўқлигини ҳам илгаридан билади. Мавжудотларнинг ўзгариши билан қандай қилиб Оллоҳнинг илми ўзгаради? Ҳодисалар ўзгариши билан ўзгарувчи илм пайдо бўлган илмдир. Оллоҳ Таолода пайдо бўлган нарса бўлиши мумкин эмас. Чунки пайдо бўлган нарсаларга тааллуқли нарсалар ҳам пайдо бўлгандир. Аҳли сунналар буни рад қилиб айтдиларки: қудрат икки жиҳатдан боғланади. Азалий жиҳати - билфеъл бўладиган нарсанинг вужуди унга тақалмайди. Ҳодисга боғланиш жиҳати - билфеъл бўладиган нарсанинг вужуди бориб тақалади. Масалан, қудрат бир нарсага боғланади ва уни вужудга келтиради, ваҳоланки бу қудрат унга боғланишдан илгари мавжуд эди. Уни вужудга келтиришга боғланиши қудратни пайдо бўлган нарса қилиб қўймайди. Бир нарсани бевосита қилмагандан кейин уни амалга ошириш қудратдаги ўзгариш бўлмайди. Қудрат доимо бир нарсага боғлиқ бўлади, уни пайдо қилади. Демак, бажарилган нарса ўзгаряпти, қудрат эса ўзгармайди. Аммо илм боғланиши мумкин бўлган жамики нарсалар ҳақиқатда маълум нарсалардир. Оллоҳ Таолонинг зоти олимликни тақозо этади. Нарсаларнинг зоти эса маълум бўлишни тақозо этади. Зотнинг барча нарсаларга нисбати баробардир, (яъни Оллоҳнинг олимлиги, нарсаларнинг маълум бўлиши барча нарсада шартдир). Илм зотга қараб ўзгармайди, балки бу илм боғлиқлик жиҳатидан ўзгаради. Бу эса жоиздир. Лекин илм азалий сифат бўлиб, унинг ўзгариши маҳол нарса. Қудрат, илм ва бошқалар каби, уларнинг азалийлиги эса улар боғланган нарса ҳам азалий бўлишини тақозо қилмайди. Демак, у азалий бўлиб, пайдо бўлаётган нарсаларга боғланади.
80-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|